Главная » 2013 » Avgust » 14 » 1-синф ўқувчиларига 15 млрд сўмли Президент совғаси тақдим этилади
15:38
1-синф ўқувчиларига 15 млрд сўмли Президент совғаси тақдим этилади
Мамлакатимизда ҳар йили мактабга илк қадамини қўяётган 1-синф ўқувчиларига Президент совғаси сифатида дарслик ва ўқув қуроллари тақдим этиш анъанага айланган.
Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳамда вилоят халқ таълими бошқармалари томонидан тасдиқланган тақсимотларга асосан, 2013-2014 ўқув йилида 1-синфга қабул қилинадиган ўқувчилар учун 529274 тўплам, касаллиги туфайли якка тартибда уйда таълим оладиган болалар учун 9987 тўплам ўқув қуролларини белгиланган муддатда жойларга тўлиқ етказиб бериш жараёни кечмоқда.
Ушбу мақсадларда бюджетдан жами 15 миллиард 119 миллион сўм миқдорида маблағ ажратилган.
Маҳсулотларни ҳарид қилишда ғолиб бўлган корхона ва ташкилотлар билан шартномалар имзоланган. Тендер намуналарига мос сифатли маҳсулот қабул қилиб олиш ва жойларга етказиб бериш мақсадида ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби ишлаб чиқилиб, ишчи гуруҳлар ташкил этилган.
Президент совғалари белгиланган муддатларда мактабларга тўлиқ етказиб берилади.