1 долларлик кумаш танга 10 миллионга сотилди Нью-Йорк шаҳрида бўлиб ўтган ким ошди савдосида энг биринчи кумушдан ясалган доллар танга 10 миллион долларга сотилди. Ушбу қадимий доллар бундан 220 йил аввал зарб қилинганди. Тарихчиларнинг фикрича бу турдаги доллар танга ҳозирда деярли қолмаган ва шунинг учун ҳам ушбу нусха ноёб саналади. Танганинг олд томонида аёл кишининг сурати акс этган ва уни эркинлик рамзи бўлган 15 та юлдуз ўраб турибди. Орқа томонида эса АҚШ рамзи саналган оқбошли бургут қуш тасвирланган. Ушбу кумуш танга аввал таниқли америкалик коллекционерга тегишли эди, эндиликда эса уни Нью-Жерсидаги нумизматик тангалар билан савдо қилувчи компания сотиб олди