2013 йил 1 апрелдан бошлаб Ўзбекистонда аҳолига етказиб берилаётган табиий газ тарифлари оширилади.
«Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси маълумотларига кўра, газнинг янги нархлари жорий йилнинг 15 март куни Ўзбекистон молия вазирлиги томонидан тасдиқланган. шунга кўра, 1 апрелдан бошлаб:
1 кубометр табиий газ (ҳисоблагичдан фойдаланганда) - 139,8 сўм (бунгача 122,85 сўм эди) этиб белгиланди ва 14%га қимматлашди.
1 кубометр табиий газ (ҳисоблагичсиз) - 241,85 сўм ( бунгача 212,58 сўм эди) этиб белгиланди.
Иситиш учун қўлланиладиган газнинг 10 кубометри - 1121,6 сўм (бунгача 985,6 сўм эди) этиб белгиланди.
Эслатиб ўтамиз бундан аввал 1 апрелдан электр энергияси тарифлари ҳам оширилиши маълум қилинганди.