Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 2011-2013 йилларда саноат копперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи қисмлар ва материалларни ишлаб чиқишга қартатилган 11та корхонанинг 15 та лойиҳасини махаллийлаштириш дастурига киритди.
Uzdaily нашрининг хабар беришича, дастурга жумладан турли ҳажмдаги декоратив шиша идишларни ишлаб чиқарувчи "Beauty Glass Decor" МЧЖ ҳам киритилган бўлиб, 2013 йилда ушбу корхонада 3 млн. дона маҳсулот ишлаб чиқариш кўзда тутилган.
Андижон вилоятида эса «Пласт Сервис-Анд» хусусий корхонаси автомобиллар учун 5 турдаги пластмасса маҳсулотларини ишлаб чиқаради. Ушбу корхона жорий йили 101 минг дона маҳсулот етказиб бериши кутилмоқда.
Дастурга шунингдек, яна қатор ишлаб чиқариш корхоналари киритилган. Бироқ, иккита корхона – «Мухаммад Салом Омина» ва "Serge and Partners" МЧЖ дастурдан "ташқарида" қолиб кетди.