Статистика |
Hozirda saytda: 10 Mexmonlar: 10 Foydalanuvchilar: 0 |
|
Главная » 2013 » Aprel » 15 » 15 апрелдан Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати пасаяди
00:51 15 апрелдан Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати пасаяди |
Бу ҳафтадаги 30 даражалик иссиқ келаси ҳафта бошидан икки баробарга пасаяди. Бу ҳақда, «Ўзгидромет» маълумотларигаасосланиб, «Газета.uz» хабар бермоқда.
13 апрель куни Ўзбекистонда ҳаво булутли бўлади, ёғинлар кузатилмайди, фақатгина Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларининг алоҳида ҳудудларида бироз ёмғир ёғиши мумкин. 14 апрель куни бутун Ўзбекистон бўйлаб ёғинлар кузатилмайди, фақат Қорақалпоғистон ва Хоразм вилояти алоҳида ҳудудларида ёмғир ёғиши мумкин. 15-17 апрель кунлари Ўзбекистон бўйлаб ёмғир ёғади, 15 апрель куни баъзи жойларда кучли ёмғир ёғади.
Шамол шарқдан ғарбга томон секундига 7-12 метр тезлик билан эсади, 15-16 апрель кунлари эса баъзи ҳудудларда 15-20 метргача ҳам тезлашади. 13-15 апрель кунлари кечаси ҳаво ҳарорати +10…+15 даража илиқ, 16 апрель куни +5…+10 даража, 17 апрель куни +3…+5 даража илиқб бўлади. Кундузи ҳаво ҳарорати 13-14 апрель кунлари +23…+28, баъзи жойларда +30…+32 даража иссиқ, 15 апрелда +15…+20 даража илиқ, 16-17 апрель кунлари эса +12…+17 даража илиқ бўлади.
Тошкентда ҳаво булутли бўлади, 13 апрель куни бироз ёмғир ёғиши мумкин. 14 апрель куни ёғин кузатилмайди, 15-17 апрель кунлари эса вақти-вақти билан ёмғир ёғиши мумкин. Шамол шарқдан ғарбга томон секундига 5-10 метр тезликда эсади, 15 апрель куни эса 12-17 метргача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси 13-15 апрель кунлари +12…+14 даража илиқ бўлади, 16-17 апрель кунлари эса +3…+5 даражагача пасайиши кутилмоқда. Кундузи 13 апрель куни +23…+25 даража, 14 апрель куни +28…+30 даража иссиқ, 15-17 апрель кунлари эса +12…+17 даражагача пасаяди.
Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида ҳаво булутли бўлади, 13 апрель куни алоҳида ҳудудларда ёмғир ёғиши мумкин. 14 апрель куни ёғинлар кузатилмайди, 15-17 апрель куни ёмғир ёғади, 15 апрель куни баъзи жойларда кучли ёмғир ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 13-15 апрель кунлари кечаси +7…+12 даража илиқ бўлади, 16-17 апрель кунлари эса -2…+3 даражагача пасайиши кутилмоқда. Кундузи ҳаво ҳарорати 13-14 апрель кунлари +13…+14 даража илиқ, 15-17 апрель кунлари эса +8…+13 даражагача пасаяди.
|
Категория: Qiziqarli malumotlar |
Просмотров: 663 |
| Рейтинг: 5.0/6 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
|
|