Статистика |
Hozirda saytda: 2 Mexmonlar: 2 Foydalanuvchilar: 0 |
|
Главная » 2013 » Sentyabir » 23 » 13 ёшли Мафтуна халқаро фестивал совриндори бўлиб қайтди
18:03 13 ёшли Мафтуна халқаро фестивал совриндори бўлиб қайтди |
Венеция шаҳрида ўтган "Orpheus in Italy" VI халқаро санъат фестивалида 28 мамлакатидан 400 га яқинёшлар иштирок этди. Жорий йилнинг 9-15 сентябрь кунлари Италиянинг Венецияшаҳрида "Orpheus in Italy" VI халқаро санъат фестивали бўлиб ўтди. Унда Андижон вилояти Жалақудуқ туманидаги18-болалар мусиқа ва санъат мактабининг дутор ва эстрада йўналиши ўқувчиси Мафтунабону Маҳмуджоновағолиблар қаторидан жой олди. Жаҳоннинг 28 мамлакатидан 400 гаяқин ёшлар иштирок этган фестивалда Мафтунабону ижро этган "Дилхирож" ҳамда устози Радим Бўронов томониданбасталанган рус тилидаги "Итальянский мальчик" қўшиқлари мутахассислар томонидан юқори баҳоланди ваиккинчи ўринга муносиб кўрилди. Эндигина 13 ёшни қаршилаганМафтунабону вилоят, республика миқёсида ўтказилган "Болалигим – пошшолигим", “Санъат ғунчалари”,“Ватанимни куйлайман” каби қатор танлов ва фестивалларда ғолиб бўлган. Танловда муваффақиятли иштирокэтгани учун Мафтунабону жорий йилнинг ноябрь ойида Литва Республикасида бўлиб ўтадиган халқаро санъатфестивалига таклиф олди.
|
Категория: Qiziqarli malumotlar |
Просмотров: 628 |
| Рейтинг: 0.0/0 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
|
|