Хитойлик 13 ёшлик болакай уй вазифаларини қилишни сира ёқтирмаслигини тан олади. Шу сабабли у мактабнинг расмий сайтини бузиб кириб, уй вазифаси учун бериладиган топшириқларнинг жавобларини кўчириб олган, шунингдек, ўқитувчилар қўйган баҳоларни ўзгартириб қўйган. Бу ҳақда www.glunews.ru нашри хабар беради. Бироқ катталар ҳам анойи эмас. Унинг бу ноўрин истеъдоди мактаб ўқитувчилари томонидан аниқланди. Аммо айтиш лозимки, бу ҳали ҳаммаси эмас. Уйи яқинидаги ўйинчоқ дўконларининг бирида ўзига ёққан Xbox ўйинчоғини сотиб олиш учун у ойлар давомида пул йиғди. Шу билан бирга интернет-магазиннинг сайтини бузиб кириб, Xbox ўйинчоғининг асл баҳосини ўзгартириб, арзонлаштириб қўяди. Ван Женьянг исмли бу болакайнинг шу ва ушнга ўхшаш ақлни ҳайратга соладиган ишлари кўп. Ота-онаси, ўқитувчилар ва Ван иштирокидаги “жиддий масалаларга қаратилган” мажлисда у ўз билимини дарс тайёрлаш а билим олиш учун сарфлашга сўз берди.