Главная » 2013»Mart»12 » 12-13 март оқшомида осмонда комета шоусини томоша қилинг
15:57
12-13 март оқшомида осмонда комета шоусини томоша қилинг
Астрономия ишқибозлари яқин кунларда осмонда ёрқин комета - C/2011 L4 Pan-Starrs парвозини кўриш имконига эга бўладилар. Мазкур думли юлдуз ерга икки кунга яқинлашади. Унинг сайёрамизга кейинги ташрифи юз минг йилдан сўнг бўлиши мумкин, деб айтмоқда мутахассислар. Ушбу комета жисмининг ёрқинлигини Катта Айиқ юлдузи билан таққосласа бўлади. 2011 йилда кашф қилинган комета 8 мартдан бери сайёрамизнинг Шимолий яримшари устида «саёҳат» қилмоқда. Илк кунларда уни фақат дурбин ёки телескоп билан кўриш мумкин эди. Бироқ 12-13 март кунлари у Ерга шу қадар яқин келадики уни ҳатто ҳеч қандай воситасиз оддий кўзлар билан ҳам яққол кўрса бўлади. Астрономлар бу саналарни «фазовий шоу»ни томоша қилиш мумкин бўлган энг яхши кунлар деб аташмоқда.
НАСА вакили Рейчел Стивенсоннинг таъкидалишча, кометани қуёш ботганидан сўнг 40 дақиқадан кейин кўриш мақсадга мувофиқ – бу вақтда у янаям ёрқинроқ кўринади. Экспертларнинг тахминий ҳисоб-китобларига қараганда, кометанинг диамертри 20 километрдан 30 километргача бўлган масофани ташкил этади. Бунда юлдуз ўз думини бир миллион километрдан зиёд масофага ёяди.