Муниса Ризаеванинг маъмури ҳам суҳбатда қўшиқчи қўл телефонини йўқотиб қўйганидан кейин Интернетда Мунисага оид "интим ҳаëт лаҳзалари акс этган" суратлар пайдо бўлганини айтди.
- Ҳозир Мунисага тегишли бўлган бу суратларни ким тарафидан тарқалганини аниқладик. У ëғи қонунга ҳавола. Қонунда қандай бўлса, шундай жазо берилсин,- дейди суҳбатдош.
Ўзбек ëшларини салбий ахборотлардан ҳимоя қилиш тарғибот қилинаëтган шу кунларда қўшиқчи Муниса Ризаеванинг "турфа" расмлари мулозимлар ғазабини қўзғади.
WhatsApp ва бошқа ижтимоий тармоқларда кейинги икки кун ичида ўзбекистонлик 24 яшар қўшиқчи Муниса Ризаева тасвирлари, дея ишонилган “очиқ-сочиқ” тарздаги расмларнинг янги порцияси пайдо бўлди.