Главная » 2014 » Mart » 13 » Ўзбекистон ФИФА рейтингида 55-ўринни эгаллади
18:09
Ўзбекистон ФИФА рейтингида 55-ўринни эгаллади
ФИФА миллий терма жамоаларнинг ўтган февраль ойи учун янги рейтингини эълон қилди.
Унга кўра Ўзбекистон миллий терма жамоаси икки ўрин кўтарилишга эришган ва 55-ўринни эгаллаб турибди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳисобида 565 очко бор ва Осиёда учинчи ўринни эгаллаб турибди. Терма жамоамиз Жанубий Кореядан ўзиб кетишга эришган. Кореяликлар 552 очко билан тўртинчи ўринда қолганлар. Қитъа бўйича Эрон миллий терма жамоаси 692 очко билан биринчи ўринда бўлса, Япония ҳисобида 622 очко бор ва иккинчи ўринна эгаллаб турибди.
Рейтинг билан танишинг: 1 Испания 1510 2 Германия 1336 3 Аргентина 1234 4 Португалия 1199 5 Колумбия 1183 6 Уругвай 1126 7 Швейцария 1123 8 Италия 1112 9 Бразилия 1104 10 Бельгия 1084
42 Эрон 692 48 Япония 622 55 ЎЗБЕКИСТОН 565 60 Жанубий Корея 552 61 БАА 550 63 Автралия 545 66 Иордания 521 75 Саудия Арабистони 453 81 Уммон 426 98 Хитой 339