SHERLAR.BIZ Shanba, 27.04.2024, 14:30
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 284
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 1
Mexmonlar: 1
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » Aprel » 22 » Шаҳзода: "Туғилажак фарзандим турмуш
08:41
Шаҳзода: "Туғилажак фарзандим турмуш
Шаҳзода: "Туғилажак фарзандим турмуш ўртоғимга ўхшашини, у каби сабрли ва ақлли бўлишини истардим"

Хонанда Шаҳзода билан жуда кўп бора суҳбатлашганмиз, интервьюларда унинг санъати, ижодий ишлари, оилавий ҳаётига тўхталиб, унинг дунёсига яқинлашишга ҳаракат қилганмиз. Бироқ бу сафарги суҳбатимизга унинг ҳаётидаги яна бир муҳим ўзгариш сабабчи бўлди. Бугунги суҳбатимиз хонанда ва актриса Шаҳзоданинг иккинчи марта она бўлишга тайёргарлиги ва кутилаётган яккахон концерти хусусида бўлиб ўтади.

— Суҳбат аввалида сизни муҳим воқеа — фарзанд кутаётганингиз билан чин дилдан табриклайман.
— Раҳмат!

— Демак, анчадан буён миш-миш ҳисобланиб келаётган бу гаплар ҳақиқат экан-да...
— Очиғини айтсам, бу янгилик ҳақида аввалига унчалик гапиргим келмаганди. Бу бирор бир иримга ишонганим ёки қўрққанимдан эмас. Шунчаки, ҳаётимдаги бу ёқимли воқеа ўта шахсийлиги сабаб уни бировга айтишни истамаган эдим. Рост, бизнинг оила янги меҳмонни интизорлик билан кутяпти. Насиб этса, мен иккинчи маротаба она бўламан... Тўғри, бу фарзандни биз анчадан буён режалаштирган бўлсак-да, бироқ бу айнан менинг яккахон концерт кунларимга тўғри келади, деб ўйламаган эдим. Аммо нима бўлганда ҳам биз бундан жуда хурсандмиз.

— Ҳомиладорлигингиз қандай кечяпти...
— Шукр, ҳаммаси кўнгилдагидек. Биласизми, негадир ҳомиладор аёлларда бўладиган айрим муаммоларни ўйлашга вақт ажратолмаяпман. Шу сабаб ҳам уларни йўқ, деб ҳисоблайман. Доим концертга тайёргарликлар билан бандман. Муаммоларнинг мени қамраб олишига имкон ҳам бермаяпман.

— Аёл кишининг ёши улғаявергач, унинг ҳомиладорлиги бироз қийин кечади, дейишади...
— Биринчи фарзандимга ҳомиладорлигимда унчалик тушунмаганман. Гўё ўзидан ўзи қорним шишиб бораётгандек туюларди (кулади). Мана 16 йил ўтиб анча ёшим улғайгач, иккинчи фарзандимни кутяпман. Албатта, бу икки ҳомиладорлик орасида ўзига яраша фарқ бор. Бугун қон босими ёки шунга ўхшаш баъзи муаммоларни сезмасликнинг иложи йўқ. Балки бу юқорида айтганингиздек ёш билан боғлиқдир.

— Фарзанд кутаётганингизни эшитганингизда қандай ҳолатга тушдингиз?
shaxzoda-muj— Очиғини айтсам, бу фарзандни биз анчадан буён режалаштириб юргандик. Турмуш ўртоғим билан саккиз йиллик оилавий ҳаётимизда, у менга жуда кўп бор фарзанд ҳақида гапирган. Аммо менда доим бир ички қўрқув бўлган. Иш, ижод билан фарзандим тарбиясига вақт топаманми, йўқми деган фикрлар мени ҳеч тарк этмасди. Ана шунинг учун ҳам биз фарзанд масаласини доим ортга суриб келгандик. Бу йил эса, фарзандли бўлиш истаги пайдо бўлди. Биласизми, фарзандли бўлишни қанчалик режалаштирманг, у вужудингизда пайдо бўлганини пайқасангиз, ажиб бир туйғуни ҳис эта бошлар экансиз...

— Бу янгиликни биринчи кимга айтдингиз?
— Албатта турмуш ўртоғимга (жилмайиб).

— Қандай тарзда айтдингиз? Балки “сюрприз” сифатида маълум қилгандирсиз?
— Ҳомиладорлигимга амин бўлганимда “сюрприз” тайёрлашга эмас, тезроқ буни умр йўлдошимга айтишга шошилдим.

— Ҳаётингиздаги бу янгиликдан кейин нималар ўзгарди? Қайси қоидаларга амал қилишни бошладингиз?
— Бугун ҳаётим ўзгача бир тусда. Мен гўё бошқа оламда юргандекман. Мўъжизани интиқлик билан кутяпмиз. Қоидаларга келсак, албатта ўзимга яна ҳам кўпроқ эътиборли бўлишга ҳаракат қиляпман. Пошнали пойафзаллардан воз кечганман. Ҳатто концерт дастуримда ҳам пошнасиз оёқ кийимларда бўламан. Доим кайфиятим аъло даражада бўлишини таъминлаш, дўстларим даврасида кўпроқ вақт ўтказиш ҳам менга ижобий таъсир қиляпти.

— Ким билан кўпроқ маслаҳатлашяпсиз?
— Турмуш ўртоғим менинг доимий маслаҳатдошим. Айни кундаги ҳолатимда эса дугоналарим менга кўмакдош. Чунки кўп дугоналарим бугун ҳомиладор бўлгани сабаб, биз бир-биримизни янада кўпроқ тушуниб, маслаҳатлар борасида ёрдамимизни аямайяпмиз.
shaxzoda-nilufar
— Сир бўлмаса... қиз кутяпсизми ё ўғил?
— Албатта қиз бўлса яхши бўларди, аммо ўзим кўпроқ ўғил болаларни яхши кўраман. Аммо ким бўлишидан қатъи назар, авваламбор соғлом туғилса бас. Турмуш ўртоғим ҳам худди шундай фикрда.

— Фарзандингиз кўпрок кимга ўхшашини истайсиз?
— Туғилажак фарзандим феъл-атвор жиҳатдан турмуш ўртоғимга ўхшашини у каби, сабрли ва ақлли бўлишини истардим. Ташқи кўринишга келадиган бўлсак, иккимизни ҳам хафа қилмаса яхши бўларди (кулади).

— Назаримда, концертдан кейин ижодий танаффусга чиқсангиз керак? Ёки фарзанд тарбияси билан ижодни тенг давом эттирасизми?
— (уялибгина жилмайиб) Концертни якунлабоқ, гастроль сафари билан чет элга кетишимиз керак. Ҳомиладорликдан аввал тузилган шартномаларга кўра, концерт дастурларида иштирок этишимиз лозим. Ярим йил аввалдан тузилган шартномаларни бузишга ҳақли эмасмиз.

— Демак, фарзандингизни дунёга келтиргач ҳам фаолиятингизни давом эттирасиз. Яъни, танаффус бўлмайди. Болангизга энага ёллайсизми?
— Фарзандли бўлишимизни билгач, биринчи навбатда биз энага излашга тушгандик. Ўзим истагандек болаларга меҳрибон энага топдим. Албатта, боламга ўзим ҳам қарайман, аммо ишдан кеч келган ёки толиққан пайтларим энага менга ёрдамчи бўлади.

— Концертга тайёргарлик, тинимсиз репетицияларда ўзингизни уринтириб қўймаяпсизми?
— Очиғини айтиш керак, репетиция пайтида мен кўпроқ ўтириб кузатяпман. Чунки, репетиция жараёнида бир-икки марта, ҳушимни йўқотай деган пайтларим бўлди. Шунинг учун ҳам раққосаларнинг рақсидан, саҳна тузилишидан келиб чиқиб, хаёлан ўзимнинг саҳнадаги ўрним қаерда бўлиши кераклигини билишга уриняпман.
shaxzoda-ugli
— Етти кунлик концерт дастурингиз ҳақида ҳам гапириб ўтсангиз.
— Май ойида кутилаётган концерт репетициялари ўз вақтида бўляпти. Бугунгача режалаштирилган барча ишларга улгуряпмиз. Аммо тан олиш керак, барча концерт бераётган хонандаларда кузатиладиган «Ҳеч нарсага улгурмаяпман, ҳамма ишларим қолиб кетди» деган ҳадик йўқ эмас. Бир қарашда икки соатда ўтиб кетадиган концерт аслида жуда майда деталлардан тузилганини ўйлаб баъзида ваҳима босади.

— Бу йилги концертнинг ўтган йилгисидан қандай фарқи бўлади?
— Бир сўз билан айтганда, 2012 йилги концерт бу йилгисидан тубдан фарқ қилади. Эсимда, ўтган йили концерт тугагач, «дастурда аксарият эски қўшиқлар куйланди, концерт учун янги тароналар кам ёзилди» деган танқидларни кўп эшитганим сабаб, 2013 йилги репертуар масаласига эътибор билан ёндошдим. Бу йилги концертда куйланадиган 24та қўшиқдан 17 таси янги. Шунингдек, айнан концерт куни янги қўшиқларим тўплами тақдимоти ҳам уюштирилади. Бўлиб ўтажак концертда нафақат ўзбек ва рус, балки бошқа тилларда куйлаган қўшиқларим янграши режалаштирилган. Бир сўз билан айтганда, концерт фақат кутилмаган янгиликларга бой бўлади.

— Нега жонли концерт бермаяпсиз, бунга нима тўсқинлик қиляпти?
— Ўтган йилги концертимда 30-40 фоиз жонли овозда ижро этгандим. Ўша пайт ўзимга бу йўсинда куйлаш ёққанидан кейинги йил концертни тўлиқ жонли ижрода куйлайман, деб ният қилган эдим. Аммо бугунги кундаги ҳолатим бу нарсани амалга оширишга имкон бермайди. Шундай бўлса-да, концерт фақат фонограмьадан ташкил топмаган. Жонли ижрода куйланадиган қўшиқлар ҳам бор.

Хулоса
Шаҳзода ҳақиқий бахтли аёл. Бу унинг суҳбат давомида юзини тарк этмаган майин таббасумида, фарзанди билан боғлиқ барча саволларга ўзгача завқ билан жавоб беришида намоён бўлди. Мен ҳам унга кўзларидаги қувонч ҳеч қачон тарк этмаслигини ва фарзандини соғ-омон дунёга келтириб олишини тилаб, хайрлашдим.

Менимча...
— Эркак кишининг энг биринчи вазифаси?
— Барча яқинлари учун ҳақиқий ҳимоячи бўлиш.
— Омад кимларга кулиб боқади?
— Кимки, унга ишонса.
— Байрам кўнгилдагидек ўтади, агар...
— Инсонда кайфият яхши бўлса.
— Сеҳргар бўлганимда...
— Қалбимда сақланиб қолган энг нохуш хотираларни ўчириб ташлаган бўлардим.
— Умрнинг энг яхши палласи...
— Мен учун ҳамма ёшнинг ўзига яраша завқи бор.
— Ҳар бир қизнинг яширин орзуси...
— Оилали ва фарзандли бўлиш.
— Ҳаётда яшаш қийин бўлар эди, агар...
— Муҳаббат бўлмаса.
— Ҳар бир аёлнинг кийим жавонида бўлиши керак...
— Чиройли ва бежирим сумка ва оёқ кийимлар...
— Турмуш қуриш керак, агар...
— Икки ёш бир-бирини тушунса ва бир-бирини ҳар томонлама тўлдириб турса.

Алия ТУЛЕМБАЕВА суҳбатлашди

Manba: darakchi.uz
Категория: O'zbek yulduzlari | Просмотров: 819 | | Рейтинг: 5.0/2
Всего комментариев: 3
Gabriela22.04.2013 09:46
LEO_UZ22.04.2013 15:06
ChustMedia22.04.2013 18:14
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт

Ro'yxatdan o'tish
Parolni unutdingizmi?
Поиск
Календарь
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Хостинг от uCoz