Россияда собиқ МДҲ мамлакатларидан келаётган муҳожирлар оқими камайиб, узоқ ҳориж мамлакатларидан ташриф буюраётган чет элликлар сони ортиб бормоқда. Бу ҳақда Интерфакс Федерал миграция хизмати маълумотларига асосланиб хабар бермоқда. 2013 йил билан таққослаганда, Россияга Ўзбекистондан 33,2 фоизга кам фуқаро ташриф буюрган. Шунингдек бошқа Ўрта Осиё мамлакатларидан келаётган аҳоли сони ҳам пасайиши кузатилмоқда: Қирғизистондан 28,7% (41,9 минг), Озарбайжондан 27,6% (55,4 минг), Тожикистондан 23,4% (61,4 минг). Россияга шунингдек, Молдавия фуқароларини келиши ҳам 27,4 фоизга камайган. Бунда ФМХ мамлакатга келаётган ҳорижликлар сони ортаётганини маълум қилмоқда: Канададан 82,4%, Жанубий Кореядан 71,8%, АҚШдан 38,6%, Япониядан 36,9% ва Нидерландиядан 35,9%. 2013 йилда Россияга 17,7 миллион киши ташриф буюрган. Уларнинг аксарияти украиналиклардир. 2013 йилда Россия фуқаролигини 135 минг киши олган. Россияга кириш учун 460 минг нафар ҳорижликка таъқиқланган. Муҳожирларга ишга жойлашиш учун 1,5 миллионта патент берилган.
|