SHERLAR.BIZ Shanba, 04.05.2024, 08:27
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 284
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 2
Mexmonlar: 2
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » Mart » 2 » Райҳон. Дарди бор аёл. ЭНГ ШОВ-ШУВЛИ ИНТЕРВЬЮ
14:19
Райҳон. Дарди бор аёл. ЭНГ ШОВ-ШУВЛИ ИНТЕРВЬЮ
Райҳон. Дарди бор аёл. У
ўз орзу умидларига
интилиши,тинимсиз
меҳнати, ички куч-
ғайрати билан етмоқда.
Ютуқлар, мағлубиятлар, қувончга тўла онлар,
дард ин қурган кунлар...
Ҳаммасини табассуми
билан қарши олди. Ҳатто
унинг ўтган йилги
яккахон концертлари оиласининг устуни -
волидаи
муҳтарамасининг сўнгги
видолашув кунларига
тўғри келса-да, бўғзига
дарду алам тиқилган бўлса-да, ичига ютди.
"Концерт кўрамиз”,
"Кайфиятимизни
кўтарамиз” деб келган
мухлисларига
кўзёшларини кўрсатмади... Ичини
тирнаётган "ғамлар
лашкари билан кечган
жанг”да сабрли бўлди:
кўзида, юзида кулгу
билан куйлади,саҳналаштирилгани
каби ёниб рақсга тушди.
Концертнинг охирги
куни эса энг оғир синов
бошланди. Оиланинг
чинори қулади...Нозиккина,
қалби тез
жароҳатланадиган
қизнинг ҳолини тасаввур
қилинг! Райҳон чидади!
Унинг кўзёшлари дарё бўлиб оқди.Ким унинг
дардкаши бўлди, яна
ким... Муҳими, у ўзини
йўқотиб қўйгани
йўқ.Халққа,
мухлисларига, ўзбек санъатига кераклигини
унутмади! Елкасидаги
оғир дард юкидан воз
кечиш қанчалар қийин
бўлмасин, ижодга
қайтишни уддалади. Яратган энг оғир
синовлардан сўнг,
Райҳонга энг бахтли
онларни
юборгандай...Тасодифий
учрашув, тасодифий муҳаббат! Бу севги
учқуни шу қадар
оловландики, хонанда
ёниб куйлаб, фазодан
бергин дея сўраган
муҳаббат, интервьюларда бот-бот
айтгани- орзу қилган
шаҳзодасига етди. Тўғри,
онага севимли қизининг
бахт тўйини кўриш насиб
этмади, бироқ, никоҳ оқшомида волидаси
осмондаги бир ёруғ
юлдуз бўлиб,нур сочиб,
орзулари ушалганидан
беармон кулгандир!?
Раҳматли Тамара Шокированинг куёви ҳам
санъат оламида. Демакки,
рафиқасининг қалбини,
сўзини, ўзини тушунади
ва фаолиятда ҳамжиҳат
билан уни қўллаб- қувватлайди. Эр-хотин –
жуфти ҳалоллик! Жуфти
ҳалоллар бир-бирларини
энг бахтли оила соҳиб ва
соҳибасига
айлантиришига умид қиламиз! Райҳон
"Ойижон” дея куйлади.
2013-йил концертини
волидаи
муҳтарамасининг ёрқин
хотирасига бағишлади. Бир пайтлар Райҳон
онаси тириклигидаги
куйлаган қўшиғида
шундай қатор бор:
"Бахтли бўлади
қизингиз...” ё хонанданинг илк хитини
эслайлик: "Бахтли
бўламан, Албатта
қачондир...” Оқ либос
кийди, катта ош бериб,
тўй қилди, "келинсалом” қилди...Бугун, Райҳон
чин маънодаги бахтли
аёлга айланди! Бугун чин
маънодаги табассум
Райҳоннинг юзларига
қайтган. У олдингидай шижоатли. Райҳоннинг
апрелдаги 5 кунлик
концерти ҳар йилгидан-
да қизиқарли бўлишига
ишонамиз. Ахир,бу –
Райҳон! Бу – синовдан ўтган юлдуз! Эксклюзив интервьюда у
қалбини очади. -"Қани” ажойиб клип. Ғоя
сизникими? -Ижодий гуруҳдаги ҳар
бир инсон ўз зарравий
ғояларини қўшди. Бахт,
орзу ҳақидаги бу клипда
дўстларим мени қўллаб-
қувватлаганидан хурсандман. -Сўнгги пайтда қўшиқ
шеърларини ёзишда нега
профессионал шоирларга
мурожаат этмаяпсиз? -Нега энди. Бобур Умаров
анча тажрибали шоир. -Сиз шундай ўйлайсизми?
Шеърий тўпламлар ёзиб,
халқ орасига шоир
сифатида кириб
борганларни назарда
тутгандим... -Тўғри, мен гоҳида битта
қаламкашга боғланиб
қоламан. Бошқа
ҳамкасбларим турли
шоирларга мурожаат
этиб, тўғри ҳам қилишади. Умуман
олганда, "Қани” шеърини
мухлисларимдан бири
ёзган. Санъаткор борки,
мухлислар учун ижод
қилади. Шеърлар кўп юборишади. Барча
шеърларни қўшиқ
қилишнинг эса иложи
йўқ. -Тўйдан кейин одатдаги
ҳаёт янада ранг-баранг
тус олади.
Принцинларингиз
ўзгардими? -Принципларни
ўзгартириб бўлмайди.
Турмуш ўртоғим билан
боғлиқ
муносабатларимни
айтсам, жойи келса, "уступка” қиламан.
Рафиқа сифатида оилада
иккинчи ўринни
эгаллайман. -Қай даражада яхши уй
бекаси оляпсиз? -Ҳаракат қиляпман.
Олдин умуман уйда овқат
тайёрламаган бўлсам,
ҳозир турмуш ўртоғимга
ёқимли бўлсин учун
турли таомлар пишираман. Эрта тонг
уйғонишга тўғри
келяпти. Нонушта
тайёрлаб, умр
йўлдошимни ишга
кузатаман (кулади). -Турмуш ўртоғингиз
ишлайдими? -Ижод учун у фақат
шанба ва якшанбани
ажратади. Қолган
кунлари бошқа иши бор! -Йигитали клипларда
кўрингач, қизларнинг
ёқимтойига айлангани
рост. Сизга уйлангач, эса
янада машҳур бўлиб
кетди. Уни безовта қиладиган мухлисаларга
муносабатингиз? -Ҳа, унинг бугун етарли
даражада мухлислари
бор. Кўплари яхши
тилаклар билдиришади.
Айримлари билан боғлиқ
бир-икки воқеалар жуда ёқимсиз таъсир этди.
"Фанат” ва "фанатизм”
ўртасида фарқ бор.
Мухлислик бор,
инсоннинг истеъдодига
ва ижодига. Қизлар телефон қилиб, унинг
уйланганини билишса-
да, яқинроқ танишишни
таклиф этади. Тунда, эрта
тонгда бўлган бир-икки
қўнғироқлардан ҳайратда қолдим. Энг
аламлиси, ўзбек
қизларининг бундай
ҳаракатларидан
уларнинг айримлари ибо,
ҳаё, уятни эсидан чиқариб юбордимикан
деган хулосага келдим.
Сўнгги пайтда унинг
мухлислари ортиб
бораётгани қувонарли. -Нима деб ўйлайсиз,
тўйдан кейин сизнинг
мухлисларингиз сони
камайди ё ортди? -Менимча, ҳаммаси
жойида! -Сўнгги пайтда санъатда
яхши қзўиқлар деярли
яратилмаяпти.
Тарбиявий, оғир тош
босадиган мавзудагилари
эса унут бўлаётгандек... -Нега энди?! Озодбек
Назарбеков, Манзура,
Сардор Раҳимхон,
Нилуфар
Усмоноваларнинг сўнгги
қўшиқлари шагсан менга жуда ёқди. Улуғбек
Раҳматуллаевнинг сўнгги
икки йил ичидаги барча
қўшиғи деярли хит.
Шаҳзоданинг "Қўллар
тепага”, Муниса Ризаеванинг "Дайди”
қўшиғи, Пилигримнинг
"Дилим” қўшиқлари ҳам
чакки эмас. -Муниснинг "Секин-аста”
қўшиғи "Дайди”га
қараганда кўпроқ
оммалашди. -Бу қўшиқ менга у қадар
ёқмайди. Клипи
агрессивроқ характерга
эга. -Юлдузлик касалига
чалиниб, халқнинг
кўнглини қолдираётган
ёш хонандаларга 15
йилдан ортиқроқ ижод
қилаётган санъаткор сифатида қандай
маслаҳат берасиз? -Ҳар бир таниқли
санъаткор аслида бундай
даврни бошидан
кечирган. Ҳеч ким
бўлмасдан туриб, бирдан
кўтарилиб қолсанг, "касалик”ка чалинишинг
муқаррар. Санъат ўнқир-
чўнқирларидан ўтиб,
секин- асталик билан
муваффақиятларга
эришган санъаткор ҳар бир лаҳзанинг қадрига
етади. -"Оскар-2013”. Сиз қайси
фильмга овоз бердингиз? -"Пи ҳаёти”. Бутун
фильмда фақат битта
қаҳрамон. Унинг ҳаёти
билан яшайсан. Дарди, у
кечган қийинчиликлар
томошабинни ўзига михлаб олади! Пининг
ички "мен”и эса уни
қутқариб қолди. -Сўнгги пайтда хориж
мусиқасида Адел ёриб
чиқди. Сизнингча,
Марказий Осиёда ким шу
каби порлаб чиқди? -Юлдуз Усмонова, "Ялла”
ҳамиша севимли. Янги
истеъдодлардан Мунисни
айтишим мумкин. Икки
йил ичида у кутилмаган
машҳурликка эришгани эса рост. -"Ижрочилар ва
муаллифлар Гильдияси”
ижодкорларга қай
даражада кўмак
беряпти? -Россиялик Руслана
"Ёдингдами?” қўшиғимни
рус тилига ўгириб
куйлаганидан
хабарингиз бор. Россия
Гильдиясига мурожаат қилишанида, улар
адвокат олишимизни ва
исбот этишимизни
сўради. Мураккаб
жараён: суд, далиллар,
исботлар, пул сарфлаб вақт ўтказишни лозим
топмадик. Гильдиямиз
ижодкорларни ҳимоя
қилишга уринаётгани
қувонарли. Қозоқ
куйчиси Сиви қароқчилик қилган "Бака банг” клипи
интернетдан олиб
ташланишига эришилди.
Гильдия ўз кучига эга
бўлиб боряпти. -Нималарга улгургингиз
келади? -Ҳар бир инсон учун
муҳими ижодда из
қолдириш. Арзигулик
меҳнат қилсамки, барча
мухлисларим қалбида
яшаб қолсам. Янгиликлар яратиш, изланиш -
шунинг учун ҳам энг яқин
маслакдошларим!
Ижодда қилаётган
ишларим бошқа
хонандалар томонидан такрорланиши мени хафа
қилмайди. Чунки, омма
кимнинг қандай ижод
қилаётганини,
янгиликларни аслида ким
яратаётганини жуда яхши билади. Демак,
шунчаки ижод
қилмаяпман. -Бир интервьюмизда
фарзанд асраб олиш учун
меҳрибонлик уйига
борганингизни
айтгандингиз. Турмуш
ўртоғингиз бўлмагани сабабли илтимосингизга
рад жавобини
олгандингиз. Мана, энди
шахсий оилангиз бор.
Уни фарзанд кулгуси
билан тўлдириш илинжидаги
ҳаракатларингиз қандай?
Фарзанд асраб олиш
нафақат, оилани бутун
қилиш балки катта савоб
ҳам... -Очиғи, турмуш ўртоғим
билан бу ҳақда тўйдан
олдин гаплашиб
олгандик. Янги йил
арафасида бир
меҳрибонлик уйига байрам муносабати билан
ташриф буюкрдик. Ва
аниқ хулосага келдикки,
аввал ўз фарзандимизни
яратишимиз лозим. Бир
пайтнинг ўзида кўп фарзандларни боқиш
мураккаб жараён.
Фарзанд кўргач, уни икки
ёшгача етказиб, кейин
фарзанд асраб олиш
ҳақида ўйласак, мақсадга мувофиқ бўлса керак.
Уйлардаги болалар меҳр
ва муҳаббатга муҳтож.
Болаларга болаликдан
меҳр бермаслик қанчалар
оғир мусибат. Ҳаёт ишлари қизиқ-а,
кимлардир фарзанд
тирноғига зор, йиллар
давомида умид қилиб
яшашади, қайсидир
оналар туғиб, гўдагини кераксиз маҳсулот каби
ташлаб кетишади... Ўз
фарзандини инсон
қандай қилиб ўз қўли
билан меҳрибонлик
уйларига топшириши мумкин? Бирон фалокат
туфайли ёлғиз қолган
болалар тақдирини
тушунса бўлади.
Меҳрибонлик
уйларидаги болалар улғайгач, барибир ўз
ота- оналарини
излашади. -Бу ҳаётнинг дарди бор,
қувончи бор. Гоҳо дўст
йўқотасиз, гоҳо душман
топасиз. Фалсафангиз
бўйича, яхши ва ёмонни
қандай ажратасиз? Атрофингиздаги пайдо
бўладиган янги
одамларнинг қайси
жиҳатларини инобатга
оласиз? -Ростини айтаман,
инсонларни ажрата
олмайман. Шу учунми, бу
борада кўп адашаман.
Ҳар бир инсонни
учратсам, биринчи фикрим "у яхши инсон”.
Бироқ, вақт ўтган сари
унинг асл юзи кўринади.
Мана ҳозирги кунимгача,
шоу бизнесда энг яқин
деб билган инсонларимдан
тўрттасидан сотқинлик
кўрганман. Шоуга
тааллуқли бўлмаган
дўстларим оғир ва хуш
кунларимда ҳамиша ёнимда! Улар учун мен
ҳам ҳаммасига тайёрман.
Ҳатто тунда яқин
ишонган дугонамга
қандайдир ёрдамим
керак бўлса, мен унинг олдига албатта бораман.
Дўстларимдан нима
бўлгани ҳақида
сўрамайман, ёрдамим
керак заҳоти унинг
олдига учаман. Дўстлик бу юрак меҳридан
тобланган бўлса,
абадиятга дахлдор
бўлади. Негадир шоу-
бизнес одамларидан
садоқатли дўст топмаганман. Тўғри, бу
бошқаларга таллуқли
эмасдир, бироқ, менинг
бу оламда самимий дўст
топишда омадим
чопмаган. Аранжировкачи,
бастакордан дўстларим
бор, саҳнада
куйловчилардан эмас.
Устига-устак, аёл
куйчилар...Қурғур рақобат ҳаммасини
бузадигандек, назаримда.
Рақобат сифатни
туғдиради дейишади. Бу
яхши. Бироқ, кези келиб,
албатта касбимизни тарк этамиз. Биз қанчалар
юлдуз бўлмайлик, оддий
инсонлармиз-ку, ахир?!
Инсон инсон бўлиб
қолиши керак! У дунёи
бу дунё барибир ўз қилмишларимизга жавоб
берамиз. -Кечиримлимисиз? -Кечиримли бўлимишиз
керак. Бировни муҳокама
қиладиган эса ёлғиз
Яратганнинг ўзи.
Кечираман-у, барибир
юрагимдаги чандиқ унутишга ҳалал беради. -Шундай пайтда сизни
нима хотиржам қилади? -У инсонни эсдан
чиқараман. Чунки,
муносабатларга аниқлик
киритиш, вазиятни
ойдинлаш, далил излаш
фойда бермайди. Ҳаётим ортига назар ташласам,
кечаги садоқатсиз
инсонларга бугун яна
имкон берсам адашаман.
Бир марта ёмонлик
қилган иккинчисига яна қодир! -Сўнгги пайтда ҳам ўз
ниқобини ечган яқин
дўстларингиз бўлдими? -Ҳа. Исмини айтишим
шарт эмас. Бу тасодифан
ҳақиқатнинг очилиши
эди. Жуда ёқимсиз ҳолат.
Юракдан самимий бўлган
дугонам эди у. Унда ҳам менга шундай самимият
бўлса керак деб
ўйлардим. Орқамдан
эшитган гаплардан эса
ҳайратдан ёқа ушладим.
Орқангдан пичоқ уришса, оғриқли бўларкан.
Бегона гапирса, шунчаки
қўл силтаб қўярдим,
яқин ишонганим шундай
қилгани эса унинг асл
қиёфасини очиб берди. -Қайси тилларни
ўргангингиз келади? -Ўзбек тилини! Жуда
ҳаракат қиламан.
Сўзлашув гапларини осон
тушунаман. Мураккаб
жумлалар, адабий
сўзларни чақиб олишим мушкул (кулади). Вақти
келиб, ҳаммасини
тушунишимга ишонаман.
Инглиз тилимни
ривожлантиришим
керак. Ижодини кузатадиган
хонандаларим асосан
инглиз тилида
гаплашади. Демак,
муфассал тушунишим
учун инглиз тилини мукаммал билишим шарт. -Концертларингиз
февралдан апрелга
кўчди... -Февралнинг совуғини
енгарди, ҳар доим
мухлисларим. Ўтган йили
ҳатто 20 даража совуқ
бўлишига қарамасдан
саройга кириш учун навбатда туришларини
эшитиб, кайфиятим
бузилганди. Қаҳратонда
ўтган концертларимга
байрамона руҳ бериш
жуда мушкул кечган. Раҳматли онам айтарди,
концертларингни илиқ
фаслда қил деб. Мен
байрамни мўлжал
олардим. Мана, ниҳоят,
Севишганлар кунини бекор қилишди. Бу эса
баҳорда яккахон
дастурларимни беришга
имкон яратди. -Бундан буёғига апрелда
концерт берасизми? -"Истиқлол” саройида
бирон бўш куннинг ўзи
йўқ. Аслида октябр
ойида концерт беришни
режалаштиргандик.
Афсус биронта бўш кун топилмади! Озодбек
Назарбековдан кейин
вақт ажратилди. 6 кун
топилди. Бироқ, бир
кунни фақат репетицияга
ажратганмиз. Мухлисларим олдида
хато қилишга ҳаққим
йўқ. -Концертингизни
"Ойижон” деб
номладингиз. Бу Тамара
Шокированинг орзуси
эдими? -Ҳа. Интернетда "бу
мотамми?” дея фикр ҳам
билдиришди. Айрим
одамлар мотам ва
бағишловни
тушунмаслигига ачинаман. Яна айримлар
"Ит ҳурар, карвон ўтар”
деган иборамни ҳато
талқин қилишиб,
"мухлисларини итга
қиёслабди” дейишди. Мен мухлисларим учун
ижод қиламан ва уларсиз
ҳеч ким эмаслигимни
жуда яхши биламан.
Ўтган йили концерт
беришимни онажоним истамаганди. Менимча, у
фоний дунёни тарк
этишини сезган.
Ўтганидан кейин унинг
хотирасига бағишлаб,
концерт беришимни васият қилганди. Ким
нима дейишидан қатъий
назар, онамнинг
илтимосини бажариш
менинг ҳам фарзандлик
бурчим, ҳам қарзим. У киши васият қилмаганида
ҳам концертимни
барибир онам ёдига
бағишлардим. Менинг
дардимни онасини
йўқотганлар кўпроқ тушунади. Жасур ҲАМРОЕВ
Категория: Shou biznes olami | Просмотров: 747 | | Рейтинг: 5.0/3
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт

Ro'yxatdan o'tish
Parolni unutdingizmi?
Поиск
Календарь
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Хостинг от uCoz