Главная » 2013 » Aprel » 11 » Оқ уйни портлатмоқчи бўлган эркак қўлга олинди
22:58
Оқ уйни портлатмоқчи бўлган эркак қўлга олинди
АҚШ пойтахти Вашингтон шаҳри полицияси Оқ уй биноси олдида теракт уюштирмоқчи бўлган эркак кишини ҳибсга олди, бу хақда Ассошиэйтед Пресс агентлиги хабар бермоқда.
Пенсильвания штатида яшовчи 44 ёшли Кшиштоф Васик чоршанба куни хукумат биносини қўриқлаётган зобитлар олдига бориб, унинг автомобилида портлаш ускунаси борлигини маълум қилган. Полициячилар яқин орадаги кўчаларни ва метрога кириш йўлларини ўраб олишди, аммо автомобилни тинтиш натижасида ҳеч қандай портлаш ускунасини аниқланмади. Шунга қарамай, ёлғон ахборот бергани учун Кшиштоф полиция маҳкамасига олиб кетилди.