SHERLAR.BIZ Yakshanba, 28.04.2024, 17:22
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 284
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 1
Mexmonlar: 1
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » May » 4 » Муниса Ризаева: «ОХИРИ ТАНСОҚЧИ ОЛИШГА МАЖБУР БЎЛДИМ!»
17:27
Муниса Ризаева: «ОХИРИ ТАНСОҚЧИ ОЛИШГА МАЖБУР БЎЛДИМ!»
Сўнгги пайтларда бу хонанданинг машҳурлик рейтинги нафақат ўзига хос ижод намуналаридан, балки у билан боғлиқ шов-шувлардан ҳам ортиб бормоқда. Ботир Қодиров билан дуэт. Тўй ва тўйдаги воқеалар, тансоқчилар… Хонанда ижодидаги янгиликлар ва турли миш-мишларга ойдинлик киритиш мақсадида у билан учрашдик.-Яқинда Туркияда бўлиб қайтдингиз, жонли ижрода куйлабсиз.
— Ёдингизда бўлса, илк бора «Марди майдон» жонли ижро фестивалида созандалар мусиқамни бузиб қўйишди, натижада саҳнада ўзимни йўқотиб қўймай, куйлаб кетавердим. Иккинчи маротаба «Марди майдон»да эса ўз созандаларим билан иштирок этдим. Мен ҳамма нарсага, айниқса, ижодимга жиддий ёндошишга ўрганганман. Зеро, мени биров куйлашга ундамаган, пул ҳам тикмаган. Орзуим ушалишига анча интилганман ва 25 ёшимдагина бунга эришдим. Ҳатто бизнес билан боғлиқ ишимга ҳам бу қадар жиддий ёндошмагандим, сабаби, ижоднинг «касалиман». Шунинг учун, жонли ижрода ҳам куйлаш қийинчилик туғдирмайди.
- Ботир Қодиров билан дуэт айтаётган экансиз. Ботир сизга бўлажак дуэтни эшиттиргани ва ҳали аниқ жавобингизни билмаслигини айтди.
— Ботир Қодировдек хонанда менга дуэт таклиф қилганидан хурсанд бўлдим. Унинг «Гўзалсан» қўшиғига ишланган клипни кўргач, онам эътибор беришимни айтдилар. Унинг йўналиши ҳам меникига ўхшаш туюлди. Фарқи, мен фольклорни Европа йўналиши билан уйғунлаштирган бўлсам, у эса акси, афроамерика йўналишида шарқона миллий тарзда куйлади. Кейин эса унинг ижодини кузата бошладим. Уни халқ жудаям севиб ҳурмат қилишини билдим. «Айрилма ёр» қўшиғим чиққанидан бир ой ўтиб, Ботир менга қўнғироқ қилиб, ижодим унга манзур эканлигини билдириб, дуэт ҳақида гап очганди. Лекин у пайтлар режаларим бошқача бўлиб, бу дуэтни сал кечиктиришга тўғри келди. Кейин «Уммон» билан дуэт бўлди, кетма-кет яна дуэт чиқариш нотўҳғри, деган фикр­га келдим. Мана, айни пайтда Ботир қўнғироқ қилиб, бир ғоя борлигини билдирди. Қўшиқ менга жуда қизиқ туюлди, унинг студиясига келиб тингладим, жуда ёқди. Ваҳоланки, бирор мусиқа билан мени ҳайратлантириш жуда қийин. Хуллас, бу дуэт амалга ошади, деб ўйлайман.
- Райҳоннинг интервьюларидан бирида «Яқин дугонам эди, энди эса йўқ» маъносида айтилган машҳур хонанда сиз эканлигингизни тан оласизми?
— Кўпчилик ҳақида бошқачароқ фикрда эдим. Бу дунёда ишониш ва самимий муносабатда бўлиш шарт эмас экан. Лекин ҳеч ким билан гаплашмасликка ҳаракат қилиб, эҳтиёткорона яшаб (ролга кириб), яқинларимга «Здравствуйте» деб ўтиб кета олмайман. Аввал қандай муносабатда бўлсам, шундайлигимча қоламан. Мен ҳақимда кимдир қандайдир фикрда бўлиб, нимадир гапиргани менга муҳим эмас. Райҳонга аввал қандай муносабатда бўлсам, шундай муносабатда қолавераман. Бунга сабаб ва сабабчи инсонлар ҳам бўлди. Райҳон учун нимаики қилган бўлсам, чин дилдан қилганман. -
Шоу-бизнесда дўстликка ишонасизми? Мисоллар кўп ва ҳеч қайсиси яхшилик билан тугамайдигандек…
— Тўғрисини айтайми? Йўқ, мен ҳам энди шоу-бизнесдаги дўстликка ишонмайман.
- Шартмиди ким биландир дўстлашиш?
— Энди дўстлашаётганим ҳам йўқ. Бугунги кунга келиб бирорта дугонам ҳам йўқ. Яқиндагина онамга айтгандим: Райҳоннинг ҳаётимда ўрни алоҳида, у менинг юрагимда ҳамиша бўлаверади, мен уни яхши кўраман. Ўз вақтида опамдек бўлиб қолганди. Мени кўп нарсага ўргатганди. Қачонлардир берган маслаҳатлари, бугунги кунга келиб жудаям ёрдами тегмоқда. «Ҳозир дўст эмасмисизлар?» деб кўп савол беришмоқда. Гап дўстликда эмас, гап муносабатда! Унга муносабатим ижобий.
- Инсон сифатидами, ижодкор сифатида?
— Ижоднинг бу ерга умуман алоқаси йўқ. Райҳон билан Мунисанинг дўстлиги сабаби, у Райҳон эканлигида, деган гапларни ҳам эшитганман. Мен қандай мавқедаги одамлар билан таниш эканлигимни билишармикан? Москва ва хорижда ҳамма катта юлдузларни биламан ва мен дўстларни мавқеига қараб танлайдиганлардан эмасман.
- Райҳонни юлдузлик даражаси билан ўлчашадиган бўлса, бугунги кундаги сизнинг ҳам мавқеингиз рейтингда-ку? — Райҳон ва Шаҳзодагача менга ҳали анча бор. Уларнинг санъатдаги муддати ва тажрибаси катта.
- Машҳурлик масъулиятдан ташқари яна нималарга ўргатди? — Ўзимни бошқаришни ўргандим.
- Феъл-атворингиздан азият чеккан пайтлар бўлганми? — Ҳа. Мана узоққа бориб нима қилдик, айни дамдаги воқеалар бунга мисол. Биласизми, менинг энг катта хатоим нимада? Ишончда! Ҳаммага ишонавераман, ҳамиша кимлар учундир куюниб юраман. Онам «нега ҳамма инсонларни яхши деб ишонаверасан», деб кўп уришадилар. Мана, бугунги кундаги саҳнада қўшиқ куйлаш орзуимга эришдим-ку, буниям Худо қайсидир яхшилигим эвазига бергандир, дейман. Менга ҳамиша Худо кўмак беради. Биласизми, кўпгина ҳолатлардан ўзим чиқишга ҳаракат қилмайман, шундай бўладики, ўз-ўзидан ҳал бўлиб кетаверади. Бу одамларга бўлган муносабатим яхшилиги, ёмонлик тиламаслигим ва ғайирлигим йўқлиги натижасидан, деб ўйлайман.
- Бугунги кундаги кўпгина хонандалардан вокал ютуғингиз ҳам борлигини тан олиш керак.— Билмадим, шундай дейсиз-у, вокал тарафлама овози зўрлардан кўплари ҳануз омади юришмаётгандек. Шунинг учун бўлса керак, бу омад, деб биламан. 30-40 йил саҳнада бў­либ, ютуққа эришолмаган тақдирлардан хабардорман. Омад барибир керак. Асосийси, қулоқни ёпиб ишлаш керак экан, оёқдан чалишлар кўп бўларкан… Яқиндагина йўқ жойдан шундай бир муаммо кўтаришдики, ҳеч кимга бу нарсани раво кўрмайман. «Она, бошқа қў­шиқ куйлашни истамайман», деб туриб олдим. Бу ҳақида айтмоқчи эмасдим. Онаси: - Бу Мунисанинг ҳаётидаги энг оғир дамлари бўлгани рост…
Муниса: - Энг оғир ва даҳшатли даврим бўлди, озиб кетдим. Шифохонага тушиб қолдим ва мен билан ҳатто руҳшунослар ишлади.
- Бу нима билан боғлиқ бўлди? — Шоу-бизнесдаги интригалар билан боғлиқ бўлди. Шунақа туҳмат қи­лишдики… Худо мени яна қўллаб, яна экрандаман, деб ўйлайман. Ҳеч кимга ҳеч нарса исботламайман, ҳақиқат барибир қарор топади. Ҳаммаси Аллоҳ хукмига!
- Cанъаткорлар сиздаги айнан бир нарсани унча ёқтиришмас экан. Тансоқчи билан юрар экансиз…— Оиламиз ўзига тўқ ва ота-онамнинг мавқеидан кўпчилик хабардор. Улар менинг куйлашимга хамиша қарши бўлишган, лекин, бу нарсага лойиқ эканлигимни исботлаганимдан кейингина рози бўлишган. Отам менинг клипларимни кўриб, радиоларда қўшиғимни сўрашаётганидан хабар топгач, мухлислардан талаб бўлаётганини кўриб, «Куйлашингга розиман, лекин тўйларга чиқмайсан!» дедилар. Бу ёқда одамлар тўй хизматларига сўраб қўнғироқ қилишни бошлашди. Бир устоз ва машҳур инсон «Тўй хизматига бориб халққа яқин бўласиз, тўйдан талаб борки, демак нимагадир лойиқсиз ва сизни яхши кўришади, тўйларида кўришни исташади» деди. Ҳеч қачон унутмайман, бир куни бир ёши улуғ онахон қўнғироқ қилиб, набирасининг тўйида мени кўришни истаганини айтди ва «бу ойги нафақа пулимдан тўлаб, қолганини келаси ойлардаги нафақа пуллари билан тўлаб боришим мумкинми», деб сўради. Ўша пайтлар Шербек маъмурим эди, у бунга гувоҳ. Ишонасизми, йиғлаб юбордим. Ота-онамга бу тўйга текинга боришимни айтдим. Гул ва совғалар билан бориб, репертуаримда қанча қўшиқ бўлса, ҳаммасини куйлаб келдим. «Айрилма ёр» қўшиҚини ўзиям етти маротаба куйладим. Шунда онахон «сен каби инсонлар кўп бўлсин. Умримнинг охиригача дуо қиламан, ижодингга барака берсин», дея дуо қилдилар. Шундан кейин тўйга чиқишни бошладим. Тансоқчига келсак, тўй хизматларида йигитлар ёнимга чиқиб олаверадиган ҳолатлар бошланди, кейин бир боғлам пулни юзимга отиб, бурнимни қонатишганидан кейин тансоқчи билан юришни бошладим… Балки қўшиқларим шунақами, қўшиқни бошладим дегунча саҳнага мухлис йигитлар чиқиб олиб, ҳар хил ҳаракатлар қила бошлагач, тансоқчиларга мурожаат қилишдан бошқа иложим қолмади.
- Репертуарингиз анчагина бой, нима учун концерт бермайсиз? — Ҳали тайёр эмасман, деб ҳисоблайман. Шу йил ёки келаси йил концерт бериш ниятим бор. ғояларим кўп ва шунчаки концерт эмас, шоу ҳам эмас, умуман бошқа нарса бўлади. Асосийси, ҳаммаси жонли бўлади. Мюзикл, театр ва монологлардан иборат намо­йиш бўлади. Актриса ҳам эканлигимни инобатга олган ҳолда, янгиликлар қилиш ниятим бор.
- Актрисалик фаолиятингиз тўхтагандек… — Кўп режиссёрлардан таклифлар тушяпти. Аюб Шаҳобиддинов ва Ёлқин Тўйчиевлар бош ролга таклиф қилишмоқда. Эндигина депрессия ҳолатидан тикланаётганим боис фильмда суратга туша олмаяпман. Яна кўп саундтреклар куйлашга таклиф олдим. Олдинги йил «Вафо ва юрак» фильмида суратга тушдим ва бу йил у тақдим қилиниш арафасида. Яна бир янгилик, ҳозир учта қўшиғим тайёр, биттасига клип суратга олишни бошладик. У бошқа клиплардан катта фарқ қилади. Менга кўпчилик ўша илк куйланган йўналиш «Айрилма ёр»дек бўлишимни сўрашади. Йўқ, истамайман. Бир йўсинда қотиб қолишнинг нима кераги бор, ўз устимда ишлашим керак, тажриба қилаверишим керак, нималарга қодирлигимни бошқа қирраларимни очиб ривожлантиришим керак, деб ҳисоблайман.
- Омадингизни берсин!
Нозик саволлар
- Муниса,четдан қараганда, битта қиз ҳавас қилса арзийдиган ҳамма нарсангиз бор. Бойсиз, машҳурсиз, чиройлисиз. Аммо бир кам дунё дейдилар, қизиқ… сизда ҳам армон борми? — Бор, бўлганда ҳам каттагина, оғриқли армон бор. Ҳар сафар бир дастурхон атрофида жам бўлиб ўтирган бахтли, бутун оилаларни кўрганимда бу армоннинг юрагимга ботаётганини ҳис этаман. Шундай пайтларда ич-этимни қани эди, биз ҳам — опам, мен, синг­лим, ота-онам — барчамиз бир оила бўлиб яшаганимизда, деган аччиқ ўкинч ўтади. Бу ўкинчнинг қанчалик оғирлигини ота-онаси ажрашган фарзандлар яхши тушунади. Аммо ноилож ҳамманинг ҳам тақдири бир хил эмас. Ўзим шундай армон билан яшаганим учун ҳам, Худодан келажакда ўзимга тўкис, ҳеч қачон дарз кетмайдиган оила сўрайман ва ҳозирданоқ фарзандаларим ота-онаси баҚрида кўнгли бутун бўлиб яшаши учун ҳамма нарсага тайёрман.
- «Кўзларим яна» номли қўшиғингиз клипида чиққан йигит севган йигитингиз экан, шу ростми? — Ҳа, рост. Бу қўшиқни айнан унга бағишлаб куйлаганман. Умуман ижодимдаги севги ҳақидаги барча қўшиқларим фақат унга аталган.
- Сиз чўрткесар, дилидаги тилида бўлган, шартаки қизсиз. Бундай қизлар йигитлар учун муаммонинг ўзгинаси. Йигитингиз характерингиздан шикоят қилиб турса керак? — Йўқ, аксинча, у менга «Сендаги ҳаққонийликни ҳурмат қиламан, чўрткесар бўлсанг ҳам самимийсан, бунақаларни топиш мушкул» дейди. У сохта илтифот ва мулозаматни хушламайдиганлар сирасидан. Айнан шу жиҳатларим учун ҳам мени танлаган бўлса керак.
-Тўй борасида … — Тўйимизнинг вақти-соати борасида бир қарорга келганимиз йўқ. Чунки олдинда ҳали қиладиган, бутун эътиборим қаратилган ишларим кутиб турибди. Худо хоҳласа, яккахон концерт дастуримни тақдим этмоқчиман. Бу жуда катта масъулият талаб этади.
- Сиз жуда тез кўтарилдингиз… тез парвоз қилган тез қўнади, дейишади. — Йўқ, ҳамма шундай деб ўйлашига қарамай, мен буни инкор этаман. Мен хонанда бўламан деган ниятни дилимга тукканим ва шунга ҳаракат қила бошлаганимда атиги 6 ёшда эдим. Мени қўшиқчи сифатида эса орадан 19 йил ўтиб тан олишди. Мен ҳатто бу муваффақиятга кеч эришдим деб ҳисоблайман. Лекин шунга ҳам шукр қиламан. Шунча интилиш ва тортган қийинчиликларим эвазига Худойим мени қуруқ қўймади. Улкан орзу-мақсадларимдан бирига эришдим ва ҳаракатдан тўхтамайман.
Категория: Shou biznes olami | Просмотров: 763 | | Теги: Муниса Ризаева: «ОХИРИ ТАНСОҚЧИ ОЛИ | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт

Ro'yxatdan o'tish
Parolni unutdingizmi?
Поиск
Календарь
«  May 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Хостинг от uCoz