SHERLAR.BIZ Shanba, 27.04.2024, 13:01
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 284
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 1
Mexmonlar: 1
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » Aprel » 1 » Кореялик талаба Президент Ислом Каримовга хат ёзди
23:48
Кореялик талаба Президент Ислом Каримовга хат ёзди
Мамлакатимиз тиббий олий ўқув юртларида таълимнинг модернизация қилиниши хорижлик талабаларнинг билим олишга қизиқишини оширди.
Корея Республикасининг етакчи университетлари билан икки томонлама муносабатларни йўлга қўйган Тошкент педиатрия тиббиёт институти бунга мисол бўла олади, деб ёзади ЎзА.
Мазкур институтнинг 100 нафардан ортиқ мутахассиси ҳамкорлик дастури доирасида Самсунг, Енсейск университети ва Сеул Миллий университетининг тиббиёт марказларида малака оширди ва тренингларда қатнашди.

Корея томони Тошкент педиатрия тиббиёт институти салоҳиятини инобатга олиб, Корея Республикаси университетларида бакалавр дипломини олган Корея фуқароларини мазкур институтда шифокорликка тайёрлашдан манфаатдор эканини билдирди. 2007 йилдан буён кореялик талабаларни интеграциялашган тиббий таълимнинг модуль тури асосида ўқитиш дастури бўйича Тошкент педиатрия тиббиёт институтига Корея Республикасининг ўттиз нафар фуқароси ўқишга қабул қилинди.

2012 йилда кореялик уч нафар талаба Тошкент педиатрия тиббиёт институтида ўқишни муваффақиятли тамомлаб, мамлакатимизда олган дипломларини Корея Республикасида нострификация босқичидан ўтказди ва шифокорлик лицензиясини олиш ҳамда Кореянинг етакчи тиббиёт марказларидаги клиника ординатурасида тор мутахассислик бўйича ўқишни давом эттириш ҳуқуқига эга бўлиш учун давлат тест имтиҳонларини муваффақиятли топширди.

Мазкур натижа Корея томонидан улкан ютуқ сифатида баҳоланди. Негаки, Корея Республикаси университетларини тамомлаган талабаларнинг 20-30 фоизигина биринчи йилда давлат тест имтиҳонларини топшира олади.

Тошкент педиатрия тиббиёт институти модуль таълимининг охирги босқич талабаси Со А Ёнг АҚШда лицензияли тиббий имтиҳонларнинг (USMLE) уч босқичидан муваффақиятли ўтиб, АҚШдаги етакчи тиббиёт университетларидан бирида килиника ординатураси курси бўйича ўқишни давом эттириш ҳуқуқига эга бўлди. Шу муносабат билан Со А Ёнг Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовга Ўзбекистонда олий тиббий маълумотга эга бўлиш имконини бергани учун миннатдорлик мактубини йўллади:

Муҳтарам Президент Жаноблари!

Авваламбор, Сизга Ўзбекистон Республикасида менга таълим олиш имконияти яратиб берилгани учун ўзимнинг самимий миннатдорлигимни изҳор этиш, Сизга мустаҳкам сиҳат-саломатлик ва масъулиятли фаолиятингизда янада улкан муваффақиятлар тилашга ижозат бергайсиз.

Айни пайтда мен Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг еттинчи босқичи модуль гуруҳида таҳсил олаётирман. Бу ерда ўқитиш жараёни Сиз маъқуллаган ўқув дастури ва Тошкент педиатрия тиббиёт институти ҳамда Осиё тиббиёт институти (Корея Республикаси) ўртасидаги ҳамкорликка оид шартномага мувофиқ амалга оширилмоқда.

Мен болалигимдан тиббий маълумот олишни орзу қилардим ва бу имкониятга Ўзбекистон Республикасида эга бўлдим. Шунингдек, Ўзбекистонда эгаллаган билимларимга таянган ҳолда, АҚШ соғлиқни сақлаш тизимида ишлаш учун уч босқичли синовдан ҳам муваффақиятли ўтдим. Бу билан Ўзбекистон Республикасида бериладиган олий тиббий таълим даражаси халқаро стандартлардан қолишмаслигини алоҳида таъкидлашни истардим. Ишончим комилки, бу Сизнинг саъй-ҳаракатларингиз ва ёш авлод камолотига қаратаётган юксак эътиборингиз самарасидир.

Фурсатдан фойдаланиб, Сизни мамлакатларимиз ўртасида ўзаро дўстлик ва ҳамкорлик йўлга қўйилганининг 20 йиллиги билан табриклаш ҳамда Сизга сиҳат-саломатлик ва шахсий ҳаётингизда омадлар тилашга ижозат бергайсиз!

Чуқур эҳтиром ила Со А Ёнг.

Ҳозирда Корея томони мамлакат фуқароларининг Ўзбекистон Республикаси тиббий олий ўқув юртларида тиббий таълим олиш амалиётини кенгайтиришни кўзламоқда. Шу муносабат билан кореялик талабаларнинг Самарқанд давлат тиббиёт институтида ҳам модуль асосида таълим олиши режалаштирилмоқда.

Манба: ЎзА
Категория: O`zbekiston Yangiliklari | Просмотров: 772 | | Рейтинг: 5.0/4
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт

Ro'yxatdan o'tish
Parolni unutdingizmi?
Поиск
Календарь
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Хостинг от uCoz