Главная » 2013 » Iyul » 2 » Hilton тўртмингинчи меҳмонхонасини очди
17:24
Hilton тўртмингинчи меҳмонхонасини очди
Hilton Worldwide ўзининг бошқаруви остидаги тўртмингинчи меҳмонхонасини очди.
Маълумотда айтилишича, юбилей меҳмонхона Hilton Shijiazhuang деб номланган бўлиб, у Хитойнинг Хэбей провинциясида иш бошлаган.
Hilton Worldwide маълумотларига қараганда, 2007 йилдан бери компания 1100 меҳмонхона очган ва ўзининг хоналар жамғармасини 33 фоизга оширган. Яқин йилларда у яна 176 минг хонали 1000 та объектни очишни режалаштирмоқда.
Hilton Worldwide компанияси 1919 йилди Конрад Хилтон томонидан ташкил этилган. Компаниянинг меҳмонхоналари дунёнинг 90 мамлкатида фаолият кўрсатади.