Танзаниядаги Тарангир миллий боғида фил АҚШ фуқаросини босиб ўлдирди, деб ёзади Америкада чоп этиладиган U-T San Diego газетаси.
Сан -Диегодаги Калифорния университети собиқ ходими Томас Макафи (Thomas McAfee) ўтган шанба куни икки дўсти билан танзаниядаги миллий бўйлаб сафарига отланганди. Сайёҳлар кутилмаганда филлар подасига дуч келиб қолишган ва қочишга уринишган. Бироқ, Макафи қоқилиб, йиқилиб тушган ва оқибатда филлардан бири уни босиб, янчиб ташлаган.
58 ёшли Макафи яқинда университетнинг клиник терапия декани лавозимини тарк этган ва бу ҳафта Кека тиббиёт мактаби директори этиб тайинланиши лозим эди.