DOSI.UCOZ.COM Chorshanba, 22.11.2017, 00:10
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 217
Мини-чат
Статистика
waplog

Hozirda saytda: 69
Mexmonlar: 69
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2017 » Noyabr » 13 » Erkaklarni qanday sevish kerak?
13:10
Erkaklarni qanday sevish kerak?

Аёллар ҳиссиётга берилувчан бўлишади, бу ҳеч кимга сир эмас. Биз ҳамма ишни жўшқинлик билан амалга оширамиз, айниқса, муҳаббат бобида. Лекин эрни нафақат туйғу, балки ақл билан ҳам севиш керак. «Қандай қилиб, шунақаси ҳам бўларканми?» дейишга шошилманг. Яхшиси, қуйидаги 10 маслаҳатга амал қилишга уриниб кўринг. 
1. Муносабатларнинг қадрига етинг 
Унда-бунда, эсингизга тушганда эмас, ҳамиша, ҳар доим, ҳар дақиқада. Икки инсон бир-бири билан нима мақсадда никоҳ ришталарини боғлайди? Бир-бирини бахтли қилиш, қўша қариш, ували-жували бўлиш... Ҳар сафар эрингиздан норози бўлганингизда, уни қайта тарбиялаш, танқид қилиш, заҳарингизни сочишга шайланганингизда, дўстларию яқин қариндошларини ёмонлашга оғиз жуфтлаганингизда, болангиз ёки шимининг ранги борасида баҳслашишга киришганингизда шу гапни эсланг: сизга бахтли бўлиш муҳимми ё ҳақ бўлиш? Кўпинча аёллар йўқ жойдан муаммо ўйлаб топишади ва унга жуфтларининг муносабати ўзлари кутгандек бўлмаганидан жаҳлланиб, муаммонинг миқёсини оламшумул даражага олиб чиқишади. 
2. Мақтанг! 
Агар мақтовга арзирли жиҳатлари бўлмаса, ҳеч бир иши кўнглингизга ўтиришмаса, нима учун унга турмушга чиққансиз? Бирор фазилати бордирки, ёқтиргансиз, севгансиз. Ўша жиҳатларини ёдда тутинг. Турмуш ўртоғингиз учун талабчан бошлиқ, маслаҳатгўй она ёки инжиқ қиз ролига кирманг. Шунчаки, унга ғамхўрлик қилинг-у, аммо буни жуда бўрттириб юборманг. Муҳими, эрингизни мақтаб туринг. Йўқ эмас, бор сифатларини айтиб, самимий равишда. Яхшилаб қаранг, унда бундай жиҳатлар, албатта, топилади. Чунки идеал инсон бўлмаганидек, юз фоиз ёмон одам ҳам мавжуд эмас. Кўпчилик аёллар мақтов одамни бузади, деган нотўғри қараш билан турмуш ўртоқларидан ширин сўзларини қизғанишади. Кап-катта, эси жойида одамни меъёрдаги мақтов билан бузиб бўлмайди. Мақташ, бу тилёғламалик қилиш эмас, унда яхши фазилатларни кўриш истагидир. Сиз мақтамасангиз, бошқалар бу ишни амалга оширади. Мақтов эшитиш эҳтиёжи эса ҳамма одамда мавжуд. 
3. Уни ерга урманг ва одамларнинг олдида жанжал кўтарманг. 
Омма олдида муносабатларни ойдинлаштириш умуман мумкин эмас. Аёллар бир жанжаллашиб, яна ҳеч нима бўлмагандек кетаверишлари мумкин. Эркаклар ундай эмас. Эр киши оиласидан тинган, вазиятни бошқара оладиган, сирларини ошкор этмайдиган сипо инсон қиёфасини сақлаб туришни истайди. Жуфти ҳалоли, энг ишонган кишиси ҳамманинг кўз ўнгида обрўсини тўка бошласа, у буни орқадан пичоқ уриш, деб қабул қилади. Буни улар кечириши мумкин, аммо асло унутмайдилар. Эркакнинг обрўси тўкилишига сабаб бўлиш аёлларнинг муносабатлардаги энг катта хатосидир. Кун келиб, бу хато ўз акс-садосини беради. Шунинг учун эътирозларингизни уйга етгунча жиловлаб туринг, ажаб эмаски, совиб, ҳаммасини бошқача баҳолай бошласангиз. 
4. Уни кичрайтириш-эркалаш отлари билан чақирманг. 
«Бегим», «хўжайин», «султоним», «хўжам», «адажони» каби қатор унга ёқадиган атамалар турганда «асалим», «шакарим», «қандим» каби сўзлар билан мурожаат қилманг, ҳатто ёлғиз қолганингизда ҳам. Тасаввур қилинг, у сизни «бақалоқ», «бўғирсоқ» ёки яна шунга ўхшаш номлар билан атаса, хафа бўласизми? Улар ҳам шундай. Эркак учун буюклик, ҳокимлик, сардорлик ярашади. 
5. Уни доим қўллаб-қувватланг, ҳатто ғояси энг аҳмоқона туюлса ҳам. 
Қиморга деб ўзи маҳрга берган тилло узугини олиб чиқиб кетса, албатта, бунга чидаб бўлмайди. Лекин ўз бизнесини очиш учун ёрдам сўраса, бу бошқа гап. Балким сиз аввалданоқ унинг ғоясининг ўхшамаслигига аминдирсиз. Лекин у уйим-жойим, болам-чақам, деб ҳаракат қилаяпти. Сиз вазиятни оила бюджетига эмас, муносабатларга фойдаю зарари нуқтаи назаридан баҳоланг. Бош омон бўлса, дўппи топилади. Эрингизнинг иши ўхшаб кетса, ўзи олмос кўзли узук олиб беради, ўхшамаса, қайта бунақа таваккалчилик қилмайди. Аммо муҳими, у сизнинг доим қўллаб-қувватлашингизга амин бўлади. Сизга янада боғланади. Акс ҳолда, бошқа қўллаб-қувватлайдиганлар топилиши, шубҳасиз. 
6. Барча пардоз-андоз фақат унинг учун, синфдошлар учрашувига эмас! 
Забт этилган чўққига нисбатан қизиқишнинг йўқолиши нафақат эркакларда, балки аёлларда ҳам кузатилади. Суйганингиз билан оила қурганингиз бу ҳали у бир умр фақат сизни кўради ва севади дегани эмас. Ҳа, бу сийқаси чиққан гап, лекин ҳақиқат. Эркак киши кўзи билан севади, дейишади. Чиндан ҳам рафиқасига қараганда унинг кўзи қувнаши керак. Кўпчилик аёллар бир-икки болали бўлгач, ташқи кўриниш ҳақида унутиб қўйишади. Тўйдан олдин чиройли кийиниб, ширин ифор таратиб юрган гўзал уйда халат ва шиппакни илиб олиб, турмуш ўртоғига мудраб боқадиган уй бекасига айланади-қолади. Аммо бундоқ қараса, шу хирагина аёл тўй-ҳашам ёки синфдошлари билан учрашувга обдон тайёрланиб, гўзаллик салонига бориб, ўзига оро бериб, яшнаб-яйраб кетаяпти. Албатта, ёрингизнинг бундан жаҳли чиқади, эртасига эса яна сизни эски халатда кўриб, кўнгли совиши мумкин. 
7. Оилада у ҳоким, гап тамом! 
Ахир бу жуда қулай-ку! Феминистларнинг асосий муаммоси шундаки, улар маза қилиб рақс тушиш мумкин бўлган жойда юк ташишни афзал билишади. Табиатан эркак кучли мавжудот, шунинг учун унга кўпроқ масъулият юкланади. Демак, ҳокимият ҳам кўпроқ унинг қўлида бўлади. Сиз шу ҳокимият остида маза қилиб яшанг, муаммоларни ҳам, масъулиятни ҳам унга юкланг. Асабларингиз асралади. Унга уйда қулай шароит яратиб беришни уддаласангиз бўлди. 
8. Муҳим нарсалар ҳақида имо-ишораларсиз, тўғри гапиринг. 
Эркаклар имо-ишораларни тушунишмайди эмас, тушунишади, фақат тушунгилари келса. Яъни ўзлари учун маъқул гапга ишора қилсангиз, дарров англашади. Бошқа пайт эса тушунмаганга олиб тураверишади. Масалан, «Тзлқинларнинг товуши романтик туйғулар оғушига солади, ҳар бир аёлнинг орзуси денгизни кўриш», деб чайналиб ўтирмай, «Анталияга боргим келаяпти», денг-қўйинг. 
9. Уни оламнинг марказига қўйманг, ўзингиз ҳам унинг учун оламнинг маркази бўлишга интилманг! 
Масалан, бўлар-бўлмас эътибор билан унинг жонига тегманг, ниманидир (олайлик, илк учрашган санангиз ёки янги уйга кўчиб ўтган кунингиз)ни унутгани учун ундан хафа бўлманг. Унинг ҳам, сизнинг ҳам ўзига хос ташвишларингиз, ўз дунёнгиз бор. «Ҳаётимни сизга бағишладим», деб бечорани безор қилманг. Шунчаки, ёнида яшанг, унга бахт ато қилинг, ўзингиз ҳам бахтли бўлишни эпланг. 
10. Қўлингиз ширин бўлсин. 
Эркак кишининг юрагига ошқозон орқали борилишини биласиз, албатта. Буни муҳокама қилиб ўтириш шарт эмас. Шунчаки эслатиб ўтаяпмиз, холос. 

 

ШАҲИНА тайёрлади. 
Манба: «SUG‘DIYONA» газетаси

Категория: Sevgi dunyosi | Просмотров: 61 | | Теги: ajoyib, sevgi olami, sevgi dunyosi, sevishganlar uchun maslahat, yigitni o'rash, erkaklarni o'rash, yigitlarga yoqish sirlari, erkaklarni sevish | Рейтинг: 5.0/3
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт

Ro'yxatdan o'tish
Parolni unutdingizmi?
Корзина
Ваша корзина пуста
Поиск
Календарь
«  Noyabr 2017  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
27282930
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2017Хостинг от uCoz