Главная » 2013 » Avgust » 17 » “City Makon”да замонавий рақс байрами старт олади
08:55
“City Makon”да замонавий рақс байрами старт олади
17 август куни City Makon маданий-кўнгилочар мажмуасида V Замонавий хореография ва спорт пластикаси халқаро танлови старт олади.
Тадбир Фонд Форум, Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси, Халқ таълими вазирлиги ва Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси, АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси ва Исроил маданият маркази кўмагида ташкил этилади.
Шу кунларда рақс блоки ҳамда спортнинг экстремал кўринишлари билан шуғулланувчилар танловга қаттиқ тайёргарлик кўришмоқда. Street dance йўналиши иштирокчилари эса ҳозир Тошкент вилоятида ўтказилаётган рақсга ихтисослаштирилган оромгоҳда ўз маҳоратларини оширишмоқда.
Бу йилги танловда Ўзбекистон ва Қозоғистондан 5 дан 25 ёшгача бўлган 800 кишидан иборат 42 та рақс коллективлари иштирок этишади.
Қатнашчиларнинг маҳоратини машҳур америкалик раққос Брайан «Tyger-B» Маршалл, Исроиллик хореограф-раққос Олег Давидовский, россиялик поппинг-раққос Виктор «Vitek» Квятковский ҳамда халқаро танловлар ғолибаси украиналик Катья Харченко баҳолашади. Барча ҳайъат аъзолари томонидан Tashkent Dance Camp рақс лагерида маҳорат дарслари ўтилди.
Саралаш босқичлари 17-18 август кунлари ўтказилади, 19 август куни энг зўр чиқишлар юлдузлар иштирокида гала-концерт бўлиб ўтади.
Конкурс лауреатлари лойиҳа муаллифи Гулнора Каримова томонидан диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланадилар.