Главная » 2013 » Aprel » 15 » Android бир йилда Instagram’нинг ярим аудиториясини эгаллади
01:07
Android бир йилда Instagram’нинг ярим аудиториясини эгаллади
Instagram – мобил телефонда олинган суратлар билан алмашиш сервиси эгалари, сервиснинг расмий саҳифасида, Instagram аудиториясининг ярмини Android планшет ва смартфонлардан фойдаланувчилар ташкил этишини эълон қилишди.
Instagram вакилларининг қайд этишларича, сервиснинг кўплаб машҳур фойдаланувчилари ўз суратларини Android қурилмаларида олишади. Мисол тариқасида улар Galaxy Note II ва Galaxy Camera’да суратга оладиган фотограф Дэвид Гамбоа (David Gamboa), Sony Xperia P’дан фойдаланадиган фотограф Адам Грейсон (Adam Grayson)ни келтиришган.
2013 йилнинг февраль ойи якунидаги маълумотларга кўра, «Инстаграм»дан юз миллиондан ортиқ киши фойдаланади. Бир йил аввал, 2012 йилнинг апрель ойида фойдаланувчилар сони икки баробар камроқ – 50 миллионга тенг эди.
Instagram илова-дастури 2010 йилда тақдим этилган. Дастлабки бир ярим йил давомида ундан фақат iPhone, iPod touch ва iPad эгалари фойдаланишлари мумкин эди. Илова-дастурнинг Android версияси 2012 йилнинг 3 апрелида чиқарилди. Уни, чиқарилганидан кейинги дастлабки кунларда миллион мартадан кўпроқ кўчириб олишган эди.
Instagram мобил қурилмага ўрнатилган камера орқали олинган суратларга турли «фильтрлар»ни қўллаш имконини беради (бундай «фильтрлар» сони 19тага тенг). «Фильтрлар» суратни, масалан, Polaroid фотоаппаратида олинган суратга ўхшаб безаклаши ёки рангли суратни оқ-қора тасвирга айлантириши мумкин.