Главная » 2013 » Dekabr » 16 » АКТРИСА ШАҲЗОДА МУҲАММЕДОВА ИНТЕРНЕТ ҚУРБОНИ БЎЛДИ
01:39
АКТРИСА ШАҲЗОДА МУҲАММЕДОВА ИНТЕРНЕТ ҚУРБОНИ БЎЛДИ
У ҳақиқатдан ҳам Темур исмли йигитнинг оиласини бузган ва актриса Зарина Низомиддиновага хақоратли мактублар ёзганмиди? Яқинда Интернетдаги ижтимоий тармоқларда актриса Шаҳзода Муҳаммедова ҳақида бемаъни хабарлар тарқалди. Унда актриса Темур исмли бир йигитнинг оиласини бузиб юргани айтилган. Бундан ташқари, куни кеча бошқа бир кино актрисаси Зарина Низомиддинованинг интернетдаги шахсий саҳифасига Шаҳзода Муҳаммедова номи билан очилган саҳифадан хақоратли сўзлар битилган мактублар келган. Бу ҳақда фикр билдирар экан, Шаҳзода Муҳаммедова унга кимдир тухмат қилаётганини айтади. - Аввалига бундай бўхтонлар Whatsapp орқали телефонимга кела бошлади. Уларга эътибор қилмаган эдим, энди интернетга суратларим билан жойлаштиришни бошлашди. Ҳатто мени номимдан Заринага хат ёзиб, ўзаро муносабатларимизни бузишга ҳам ҳаракат қилишди, дейди Шаҳзода.