SHERLAR.BIZ Shanba, 27.04.2024, 11:51
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 284
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 1
Mexmonlar: 1
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » Aprel » 15 » «Ҳаёт учун!» хайрия тадбирларида иштирок этганлар сони 100 мингдан ошиб кетди
01:01
«Ҳаёт учун!» хайрия тадбирларида иштирок этганлар сони 100 мингдан ошиб кетди
8 апрель куни Сурхондарё вилоятида навбатдаги «Ҳаёт учун!» хайрия лойиҳалари бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Фонд Форум» матбуот хизмати хабар берди.

Термиз шаҳрида бўлиб ўтган хайрия тадбирларида 12 мингдан зиёд киши – таниқли актёрлар, санъаткорлар, хонанда ва созандалар, спортчилар ва «Келажак овози» ёшлар ташаббуслари марказининг фаоллари, шунингдек, минглаб сурхондарёликлар иштирок этишди.

Бир километрлик марафон натижаларига кўра маррага биринчилардан бўлиб етиб келган энг фаол иштирокчиларга ташкилотчиларнинг эсдалик совғалари топширилди. «Фонд Форум» матбуот хизмати хабарига кўра, марафонда маррага биринчи бўлиб Лазиза Хушбоқова етиб келган бўлса, Дилноза Абдиҳалимова иккинчи, Шаҳло Салемова эса учинчи ўринни эгаллаган.

«Сурхон» стадионида ўтказилган «Ҳаёт учун!» хайрия футбол учрашуви иштирокчилари майдонга чиқиб келишмоқда © («Фонд Форум»)
Бундан ташқари, хайрия футбол учрашуви ҳам ўтказилиб, «Сурхон» спорт мажмуасида ўтказилган эстрада юлдузлари ва «Келажак овози» фаоллари иштирокидаги футбол учрашувини 10 мингдан зиёд томошабин кузатиб борган.

Хайрия марафони доирасида, таниқли эстрада хонандалари – Ҳосила Раҳимова ва Шаҳноз Сурхондарё вилояти онкология диспансерида меҳмон бўлиб, даволанаётганлар учун хайрия концерти тақдим этишган. «Ҳаёт учун» хайрия тадбирларида бир неча йиллардан буён иштирок этиб келмоқдаман. Ўз юртим Сурхондарёга келганимда аёллар саломатлиги учун ўз ҳиссамни кўшишга ошиқаман, ва, бу билан янада кўпроқ иштирокчиларни жалб қилаётганимдан хурсанд бўламан. Даволанаётган аёллар учун ҳар биримизнинг энг кичик ҳиссамиз ҳам муҳим эканини яхши тушунаман. Мана икки йилдирки нафақат марафонда югуриш, балки вилоят онкодиспансерига келиб, бу ерда шифо топаётганларга ўз ижодимизни хадя этамиз, уларнинг кўнглини кўтаришга ва ҳаётга ишончини мустаҳкамлашга ҳаракат қиламиз», – дейди Ҳосила Раҳимова.

«Фонд Форум» матбуот хизматининг қайд этишича, «Ҳаёт учун» хайрия тадбирлари «Фонд Форум», «Ҳаёт учун!» кўкрак бези саратони миллий уюшмаси, «Аёллар кенгаши» республика жамоат бирлашмаси,»Келажак овози» ёшлар маркази ташаббуси билан шу кунгача Олмалиқ шаҳри, Сирдарё, Жиззах, Навоий, Хоразм, Бухоро, Сурхондарё вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасида бўлиб ўтди ва 100 мингдан зиёд одамларни бирлаштирди. 28 апрельга қадар лойиҳа Ўзбекистоннинг қолган вилоятларида ўтказилиб, Тошкентдаги республика босқичи билан якунланади.
Категория: O`zbekiston Yangiliklari | Просмотров: 742 | | Рейтинг: 5.0/4
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт

Ro'yxatdan o'tish
Parolni unutdingizmi?
Поиск
Календарь
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Хостинг от uCoz