Статистика
Hozirda saytda: 1
Mexmonlar: 1
Foydalanuvchilar: 0
«Қорбобо қалпоғи» - ўз қўлларимиз билан ясаймиз
29.12.2016, 14:19
Зарур масаллиқлар: хамирига: 150 гр. ун, 125 миллилитрдан сут ва сув, 100 гр. сариёғ, 4 дона тухум, ярим чой қошиқ шакар, туз; ичига солишга: 1 банка қизил икра, 100 гр. сариёғ; безак учун: шивит. Тайёрланиши: 1. Сут, сув ва сариёғни аралаштириб, оловга қўйинг-да, 5 дақиқа қайнатинг. 2. Ун, шакар ва тузни солинг-да, тез аралаштириб, оловни ўчиринг. Сўнгра яна яхшилаб аралаштиринг. 3. Хамир бироз совугач, биттадан тухум қўшиб, блендернинг қуйи тезлигида аралаштиринг. 4. Хамирни кондитер қопчасига солинг. Сўнгра пишириқ қоғози жойланган қолипга музқаймоқ шаклида сиқиб чиқаринг. 200 даражада қиздирилган газ печига қўясиз. 10 дақиқадан сўнг иссиқликни 175 даражага тушириб, яна 10 дақиқага қолдиринг. 4. Совигач, пишириқларни ўртасидан кесинг. Фақат пичоқни охиригача юргизманг. Шунда денгиз чиғаноқлари каби бўлади. Энди пишириқ ўртасига сарғиёғ суртиб, қизил икрадан соласиз ва шивит билан безатасиз. 45 дақиқа 6 кишилик
Переходов: 0
| Рейтинг: 0.0 /0
| Теги: «Қорбобо қалпоғи» - ўз қўлларимиз б
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[
Регистрация |
Вход ]